Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс аниқланди

Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс аниқланди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришда гумон қилиниб, қўлга олинган кимсанинг шахсини ошкор қилди.

Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги маълум қилди. 3 апрель куни Қозоғистон контрразведкаси Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агенти ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларини қўлга олди. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, гумонланувчи махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши террорчилик ҳаракатлари содир этишни ҳам режалаштирган.

Ҳозирда миллий хавфсизлик қўмитаси Атиқаев Аянга нисбатан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 24-моддаси 1-қисми ва 255-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар бўйича жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда. Шунингдек, департаментнинг таъкидлашича, тергов манфаатларига мос келадиган бошқа маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!