Қасим-Жомарт Тоқаев расман Қозоғистон президенти лавозимига киришди (+видео)

Қасим-Жомарт Тоқаев расман Қозоғистон президенти лавозимига киришди (+видео)

Қозоғистондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қасим-Жомарт Тоқаев бугун, 12 июнь куни инаугурация маросимида қасамёд қабул қилиб, расман давлат раҳбари лавозимига киришди.

«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон республикаси президенти сифатида зиммамга юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан». Тоқаев

9 июнь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида «Нур Отан» партиясидан номзод сифатида қатнашган Қосим-Жўмарт Тоқаев 70,96 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!