Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳокими Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

"Зарафшон" нашрининг ёзишича, Зарбдор туманига 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими ишдан олингани ва унинг ўрнига шу пайтгача Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига раҳбарлик қилиб келган Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Ўз навбатида Шароф Рашидов туманига Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!