Қашқадарёлик фуқаро ўз аммасини дўппослади

Қашқадарёлик фуқаро ўз аммасини дўппослади

2021 йилнинг 21 май куни соат 17:00 ларда Китоб тумани 74-умумий ўрта таълим мактаби биноси олдида Китоб тумани, “Зарафшон” МФЙда яшовчи О.А. шу қишлоқда яшовчи аммаси А.Г. билан ер-жой бўйича олдиндан мавжуд бўлган низо сабабли ўзаро тортишув давомида жанжаллашиб, таёққа ўхшаш жисм, темир бўлаги ва қўллари билан Г.А.нинг дўч келган жойларига уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Судга оид тиббёт экспертизаси тайинланиб хулосаси олиниб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича жабрланувчи Г.А. Судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасидан норози эканлиги боис ҳимоячиси томонидан киритилган илтимосномага кўра, терговчи томонидан қайта судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилиб, вилоят СТЭБга юборилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Содир этилган ҳар қандай ҳолат ёки қонунбузарлик юзасидан холис ва адолатли қонуний тўхтамга келиш ваколати белгиланган ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига юкланган.
Ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунда белгиланганидек тергов олиб борилаётган ёки ҳали қонуний тўхтамга келмаган жиноят тафсилотларини ваколатли органларнинг ёзма маълумоти ёки рухсатисиз оммага эълон қилмасликларини эслатиб ўтамиз.
Ўз навбатида бу турли англашилмовчилик ва ижтимоий тармоқ кузатувчиларини чалғитишни олдини олади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!