Қашқадарёлик фермернинг пиёз экилган ери нега ИИБ ходимлари томонидан бузилгани аниқланди

Қашқадарёлик фермернинг пиёз экилган ери нега ИИБ ходимлари томонидан бузилгани аниқланди

Жорий йилнинг 23 май куни ижтимоий тармоқларда ҳамда интернет ахборот сайтларида тарқалган - Қашқадарёлик фермернинг пиёз экилган ери ИИБ ходимлари томонидан бузиб ташлангани ҳақида ахборот тарқалди. Мазкур масала юзасидан қўйидагилар аниқланди: Яккабоғ туманидаги "Худойназаров Муродулло Бобомуродович" номли фермер хўжалигининг фаолияти тумандаги кадастр бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассислари томонидан 2020 йил 17 май кунида ўрганиб чиқилган ва далолатнома тузилган, деб хабар бермоқда "human.uz".

"Худойназаров Муродулло Бобомуродович" номли фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонларининг 37,9 гектарига чигит экиш режалаштирилган бўлсада, бироқ 35,8 гектар ер майдонига чигит эккан яъни режалаштирилгандан 2,1 гектар ер майдонига чигитни кам эккан. Белгиланган режадан кам чигит экилишининг ахволини мутахассислар томонидан ўрганилганда пахта чигити экиш режалаштирилган ер майдонига фермер хўжалиги бошлиғи томонидан ўзбошимчалик билан пиёз экиб қўйилганлиги аниқланган. Шунинг учун туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан 2,1 гектар ер майдонидаги ноқонуний экилган пиёзни бузиб пахта чигити экишга қарор қилинган, ноқонуний тарзда экилган пиёз экинини буздириш вақтида фермер хўжалиги бошлиғининг фаол қаршилик кўрсатганлиги учун ички ишлар идоралари ҳодимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Фермер хўжалиги бошлиғи бу ҳолатда ҳақ эмас ва унинг қонуний манфаатлари бузилган деб айтиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.

Чорихон Қодиров,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқшуноси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!