Қашқадарёга 18 та 25 тонналик махсус сув ташувчи техника келтирилди

Қашқадарёга 18 та 25 тонналик махсус сув ташувчи техника келтирилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан вилоятнинг олис туманларига иккитадан қолганларига биттадан жами 18 та 25 тонналик “SHACMAN” русумли махсус сув ташувчи автомашиналарнинг ажратилиши узоқ қишлоқларда яшовчи аҳолининг бу борадаги муаммоларини енгиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида ушбу техникаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, тадбир давомида Қамаши туманининг Элобод, Оқдахана ва Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинлари учун иккита махсус автомашина ажратилди. Ушбу қишлоқлар туман марказидан 57 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби юқори ҳисобланади.

“Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Деҳқонобод, Миришкор, Ғузор, Қамаши, Косон, Муборак ва Касби туманларига иккитадан, Қарши шаҳри, Қарши, Чироқчи ва Нишон туманларига биттадан мана шундай техникалар ажратилган. Ушбу техникалар юқорида қайд этилган туманлардаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!