Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор рейд тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва майда шохли моллар топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати Дарё га маълум қилди.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир пайтида Отчопар маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ш.Б. хонадони кўздан кечирилганда молхонасидан 20 бошга яқин қора мол ва 50 бошга яқин майда шоҳли моллар топилган.

Энг қизиғи фуқаро хонадонидан топилган қора моллар ва майда шохли моллар бундан илгари йўқолган бўлиб, қайсидир туман ёки шаҳарда яшовчи фуқароларнинг моли бўлиб чиқмоқда , дейилади вилоят ИИБ матубот хизмати хабарида.

ИИБ хабарига кўра, бу каби ўғирланган моллар сақланаётган қўрахоналар бир нечтани ташкил этиши мумкин. Шуни аниқлаш мақсадида ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!