Қашқадарёдаги тиббиёт бирлашмасида қонунбузарлик аниқланди

Қашқадарёдаги тиббиёт бирлашмасида қонунбузарлик аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг бирида энергия ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбаси хабар берди.

Ўтказилган мониторинг давомида вилоятдаги тиббиёт бирлашмаларидан бирида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, бирлашманинг хўжалик ишлар мудири Д.Ш. таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан, лойиҳадан ташқари 2 дона табиий газ қозонларини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, туман газ таъминоти корхонасига 8 млн. 352 минг сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланди.

Шу сабабдан, бирлашманинг хўжалик ишлари мудири Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди ва унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди ва ҳуқуқбузар етказилган 8 млн. 352 минг сўмлик зарар ҳамда жарима тўлиқ қоплаб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!