Қашқадарёдаги кўзбўямачилик: фирибгарларга алданиб қолманг!

Қашқадарёдаги кўзбўямачилик: фирибгарларга алданиб қолманг!

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Т.Турсунов ва Р.Эргашевлар Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилиб, ичимлик сувининг қарздорлигини бартараф этганликларини, бу ҳақида тўлов квитанцияси бўлса-да, базада акс этмаётганлигини ва шу сабабли Бюронинг туман бўлими давлат инспекторлари улардан қарздорликни бартараф этишни талаб қилишаётганлигини билдиришади.

Мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, аниқланишича туман Сувоқова филиали назоратчиси вазифасида ишлаган Р.Қ. Муборак туманида яшовчи фуқаро Т.Турсуновдан ичимлик суви учун 400.000 сўм нақд пулни қабул қилиб олиб, ушбу нақд пулни қабул қилганлиги ҳақида филиал мухри билан тасдиқланган рақамсиз нақд пулни қабул қилиш хазина чиптасини тўлдириб берган.

Шунингдек, фуқаро Р.Эргашевга тегишли бўлган хонадоннинг ичимлик сувидан бўлган 516.000 сўмлик қарздорлиги учун нақд пулларни қабул қилиб олиб, филиал мухри билан тасдиқланган рақамсиз нақд пулни қабул қилиш хазина чиптасини тўлдириб бериб, 2017 йил давомида ва 2018 йил 15 март кунига қадар ҳаммаси бўлиб 22 нафар фуқаролардан ичимлик суви қарздорлиги учун қабул қилиб олинган 6.268.913 сўмлик миқдордаги пул маблағини филиал хазинасига кирим қилмасдан ва банк муассасасига топширмасдан ўзининг эхтиёжлари учун ишлатиб юбориб, уларнинг қарздорликлари тўланмаган бўлса-да, расмий ҳужжат ҳисобланган қарздорлиги йўқлиги ҳақида сохта маълумотномалар расмийлаштириб, сохта ёзувлар киритиб, сохталигини била туриб, имзо қўйиб тасдиқлаб, фуқароларга тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Сувоқова филиали собиқ назоратчиси Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми б банди ҳамда
228-моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши
қўзғатилиб, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан билан икки йил уч ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Бундан ташқари яна бир собиқ назоратчи З.Қ. ҳам худди шундай ноқонуний ишга қўл урганлиги аниқланди. Унга нисбатан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан билан икки йил уч ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ҳурматли фуқаролар! Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрматиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш тўғрисида ги Фармонига асосан сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш Мажбурий ижро бюросига юклатилган. Фирибгарларга алданиб қолманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!