Қашқадарёдаги ҳокимлар даволаниш учун Тошкентга йўл олди

Қашқадарёдаги ҳокимлар даволаниш учун Тошкентга йўл олди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олди. Ҳокимларни Қарши темир йўл вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди.

- Тарихда биринчи бор даволаниш учун бормоқдасизлар, - деди Зойир Мирзаев. - Демак, дам олишга бораяпманми ёки даволанишга, деган фикр ҳаммада бўлиши керак. Сизнинг саломатлигингиз жамиятга ҳам, оила аъзоларингизга ҳам керак. Эртадан ўринларингизни вақтинча ёшлар эгаллайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқчил бўлишнинг бирдан бир усули - халқни дарду ташвишларини ичида бўлиш". Ёш раҳбарлардан зора биттагина халқ дардига ечим топа олсак ҳам, бу катта ютуқдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!