Қашқадарёда ўзини осган келинчакнинг эрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарёда ўзини осган келинчакнинг эрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Олдинроқ Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

2020 йил 9 май куни Косон тумани, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган М.Жўраева (2002 й.т.) ўзини осиб, вафот этган.

Текшириш давомида, марҳума М.Жураеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уриш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 08.06.2020 йилда  Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!