Қашқадарёда ўғри аёллар қўлга олинди

Қашқадарёда ўғри аёллар қўлга олинди

28 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи С.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 25 июль куни номаълум шахслар “Кўктош Барака” МЧЖ буюм бозори ҳудудида у томондан қаровсиз қолдирилган ичида 3 000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 116 млн 348 минг сўмлик заргарлик буюмлари бўлган сумкасини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаганлар аёллар М.А. ва З.Б., Сурхондарё вилоятида яшовчи аёллар Ю.Х. ва Д.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!