Бухорода тўй кортежида истаган ишини қилган куёвнавкарлар жавобгарликка тортилди

Бухорода тўй кортежида истаган ишини қилган куёвнавкарлар жавобгарликка тортилди

Когон туманида яшовчи фуқаролар – Ш.Т. ҳамда Н.М.нинг никоҳ тўйи муносабати билан келин-куёвларни ФҲДЁ бўлимига олиб бориш учун олтита автомобиль жалб этилди. Куёвнавкарлар автоуловларда марказий кўчада йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ-гуруҳ бўлган ҳолда ҳаракатланишди.

Улар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишни истаб, йўлнинг қарама-қарши томонига ҳам чиқишган. Шунингдек, автомобилларга «мигалка» махсус мосламасини ўрнатиб, овоз кучайтиргичлар орқали шовқин-сурон кўтарган. Ушбу ҳолат юзасидан Когон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан ва ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилди.

Бундан ташқари, автоулов эгалари яшаётган манзилларда аҳоли ўртасида ҳайдовчилар иштирокида тушунтириш ҳамда профилактик ишлар олиб борилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!