Қашқадарёда тракторчининг эҳтиётсизлиги оқибатида трактор ёниб кетди

Қашқадарёда тракторчининг эҳтиётсизлиги оқибатида трактор ёниб кетди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида яшовчи 25 ёшли А.Э. 14 июнь куни соат 7:50 ларда «Т—28» трактори бакига елим идишдаги дизелни қуяётган вақтида, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда тракторнинг ёқилғи баки ва кабина қисми ёниб зарар кўрган. ИИВнинг қайд этишича, ёнғинни ўчириш вақтида А.Э. куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

«Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!