Қашқадарёда Тожикистон фуқаросини тунаб кетишди

Қашқадарёда Тожикистон фуқаросини тунаб кетишди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 апрель кунидан 05 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Ғузор тумани Мустақиллик МФЙда жойлашган тўйхона олдида, Тожикистон Республикаси фуқароси, 24 ёшли А.С., томонидан қаровсиз қолдирилган “Scania” русумли юк автомашинасининг ёқилғи сақлаш баки қулфини бузиб, 300 литр дизель ёқилғи тортиш мосламаси (насосини) ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар тарқатди.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни 23 ёшли Ш.Т., 20 ёшли А.Қ. ва 22 ёшли Ж.Э.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Т., А.Қ. ва Ж.Э., лар гумонланувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!