Қашқадарёда қалбаки диплом билан 20 йилдан ортиқ мактабда ишлаган шахслар аниқланди

Қашқадарёда қалбаки диплом билан 20 йилдан ортиқ мактабда ишлаган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти бошқармаси Миришкор тумани бўлими сохта диплом билан кўп йиллардан бери мактабда ишлаб келаётган ўқитувчиларни аниқлади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар тарқатди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, икки фуқаро — С.Г. ва Б.А. ўзларининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломлари қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, фуқаро С.Г. Миришкор туманидаги 8-мактабда 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси, фуқаро Б.А. эса 9- мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.га қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!