Қашқадарёда прокурор автоҳалокатга учраган Афғонистон фуқароларига ёрдам берди

Қашқадарёда прокурор автоҳалокатга учраган Афғонистон фуқароларига  ёрдам берди

Жорий йилнинг 14 август куни соат 19:00 лар атрофида Ғузор тумани «Пачкамар» маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент-Термез автомагистрал (М-39) йўлининг 1257 километрида «Кобалт» ва «Нексия-2» русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида Термиз йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган «Кобалт» русумли автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган Афғонистон фуқароси Шекиб Моҳад (ўз сўзидан Жузжон вилоти суди Шибирғон тумани судьяси лавозимида ишлайди), турмуш ўртоғи Рахима Сафия ва уларнинг 12 ёшли қизи Шекиб Маҳдиса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага тушган.

Ҳодиса жойига чиққан Ғузор туман прокурори Б.Суюнов томонидан беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига келтирилиб, уларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Шекиб Маҳдисанинг олган тан жароҳати зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказишни талаб этганлиги боис, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали малакали шифокорлар жалб этилди ва жонлантириш бўлимида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бугунги кунда Афғонистон фуқароларининг соғлиги тўлиқ тикланди, уларнинг қизи Маҳдиса ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жорий йилнинг 14 август куни ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жинот кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!