Қашқадарёда пиёдани уриб юборган Nexia ҳайдовчиси қочиб кетди

Қашқадарёда пиёдани уриб юборган Nexia ҳайдовчиси  қочиб кетди


6 октябрь куни соат 04:30 ларда Қарши-Бешкент автомобиль йўлида пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида пиёда ўз вақтида кўрсатилмаган тиббий ёрдам туфайли воқеа жойида ҳалок бўлди.

Олиб борилган тўсиб ушлаш тадбирлари натижасида ушбу ЙТҲни Nexia автомобили содир қилгани аниқланиб, ҳайдовчи ушланган.

“Йўлга бирдан одам чиқиб қолди. Машина ён ойнаси билан уриб кетдим. Тушиб икки марта тез ёрдам чақирдим. Қўрқиб кетдим, биринчи марта шундай бўлди”, — дейди ҳайдовчи.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!