Қашқадарёда оммавий муштлашув: сабаби тушунарсиз

Қашқадарёда оммавий муштлашув: сабаби тушунарсиз

Қашқадарё. 2020 йилнинг 28 май кунига ўтар кечаси соат 03:00да 33 ёшли Р.Н. бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинасида жияни, 22 ёшли У.Ш. ва танишлари 26 ёшли П.Ш., 25 ёшли Ш.К. ва 26 ёшли И.С., ларни яшаш уйига ташлаб кетиш учун Косон тумани Обод кўчасида автомашинани тўхтатиб, улар билан хайрлашётган вақтида, уларнинг ортидан ўзларига олдиндан таниш бўлган, 20 ёшли О.Д. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасида ўзининг танишлари 22 ёшли И.Х., 21 ёшли О.Р., 19 ёшли Б.Н. ва 22 ёшли Д.Ф. лар билан бирга келиб, ўзаро бир-бирлари билан салом-алик қилаётган вақтида Ш.Қ. О.Н., нинг қўлини сиқиб кўришиб, ҳеч бир сабабсиз, биқин соҳасига мушт билан урганлиги сабабли, О.Н. ўз навбатида мушти билан Ш.Қ., нинг юз қисмига уриб йиқитган.

Ушбу ҳолатдан сўнг йиқилган Ш.Қ., нинг таниши маст ҳолатда бўлган И.С. Ш.К., ни уриб йиқитган О.Н., нинг маст ҳолатдаги таниши И.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, натижада И.Х. ёнида олиб юрган ошхона пичоғини И.С.нинг чап томон елкасининг орқа соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Натижада, И.С. тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юз берган вақтда шу ерда бўлган барча шахслар билан тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!