Қашқадарёда «метан» чеклови енгиллашди

Қашқадарёда «метан» чеклови енгиллашди

16 январдан Қашқадарё вилоятида метан газ қуйиш шохобчалардаги чеклов вақтинча бекор қилинди. «Заправка»лар кечги пайтда ҳам ишламоқда.

«Об ҳавонинг мўтадиллашгани сабабли вилоятда газ чеклови вақтинча бекор қилинди. Агар кунлар совийдиган бўлса, яна чеклов жорий қилиниши мумкин», - деди «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиали матбуот хизмати ходими.

Аввалроқ, кунлар совиши натижасида республика бўйича метан «заправка»ларда кечги 15:00дан эрталаб 05:00га қадар чеклов жорий этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!