Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Президент раислигида ўтказилган  видеоселектор йиғилишида ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

💵 Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 млрд сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда — қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи — тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

👨🏻‍💻 Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!