Қашқадарёда Lacetti юкхонасидан 160 кг истеъмолга яроқсиз гўшт топилди

Қашқадарёда Lacetti юкхонасидан 160 кг истеъмолга яроқсиз гўшт топилди

Қашқадарё вилоятида тегишли ҳужжатларсиз, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси ИИБ ходимлари томонидан Кўкдала туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган. Юкхона кўздан кечирилганда тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан, 160 килограмм оғирликдаги йирик мол гўштлари топилган.

Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида ушбу гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!