Қашқадарёда карантинни бузган 2 эркак ҳалок бўлди, яна 2 таси касалхонада

Қашқадарёда карантинни бузган 2 эркак ҳалок бўлди, яна 2 таси касалхонада

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли карантин жорий этилган. Бунда фуқаролар ҳаётий зарурат бўлмаганда кўчага чиқишлари қатъий тақиқланган. Лекин баъзи фуқаролар уйда ўтириш ўрнига билса ҳазил, билмаса чин қабилида карантинда кўчага чиққани етмагандек, автомобиль бошқаришдан тўхтамаяпти. Натижада оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмоқда. Жумладан, 2020 йил 07-апрель куни соат 18:00 ларда, Чироқчи тумани Аннарўз МФЙ Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли, 70 В 501 LA давлат рақамли  автомашинасини “Аннарўз-Оқтўнли” йўлидан ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

 Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х.лар ҳодиса жойида вафот этган бўлса, Х.Т ва Й.Р.лар тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Оммавий карантин тадбирида уйда ўтирмаган бу фуқаролар ўз умрига ўзи зомин бўлди десак, муболаға эмас.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!