Қашқадарёда «Каптива»ни тўхтатган ЙҲХБ ходимлари калтакланди

Қашқадарёда «Каптива»ни тўхтатган ЙҲХБ ходимлари калтакланди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 12 октябрь куни вилоят ЙҲХБ ходими лейтенант Н.Х. ҳамда сержант Р.Д. Ўзбекистон кўчасида хизмат олиб бораётганларида сержант Р.Д. шу ерда ҳаракатланиб келаётган “Зафар” МФЙда яшовчи М.И. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинасини тўхтатиб, автомашинанинг ён томон ойналарига қора рангли парда ўрнатганлиги сабабли ҳайдовчи М.И.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида ҳайдовчи ва автомашина йўловчилари Х.Т., Ш.И. (аёл) ҳамда Ф.Э. ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг юзи, қўли ва бўйин қисмларига уриб тан жароҳати етказиб, сержант Р.Д.нинг чўнтагидаги “Самсунг” мобиль телефони ва ҳайдовчи М.И.га нисбатан тузилган маъмурий баённомани олиб, воқеа жойидан кетиб қолганлар.

Натижада ходимларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: zamin. uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!