Қашқадарёда ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Қашқадарёда ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Китоб туман ИИБга 2021 йил 5 март куни Китоб тумани Қўшчинор қишлоғида яшовчи З.С ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 7 июль куни Китоб тумани Бештерак қишлоғида яшовчи С.Г.га "сизни Миллий гвардия хизматига ишга жойлаштириб қўяман"-деб, ундан 500 АҚШ долларини ҳамда 2020 йил октябрь ойи бошларида, Китоб тумани Панжи қишлоғида яшовчи У.М.га "сизни Интер Инженеринг қўшма корхонасига ишга жойлаштириб қўяман”- деб, 1000 АҚШ доллари ва 100.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, уларни алдаб, ишончига кириб, қўлга киритган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!