Қашқадарёда ИИБ ходимларини бўғиб, тан жароҳати етказишди

Қашқадарёда ИИБ ходимларини бўғиб, тан жароҳати етказишди

2021 йил 16 сентябрь куни Косон тумани Бойтерак қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ва Н.А. Қарши шаҳар, Нефтчилар маҳалласида яшовчи таниши Ҳ.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, маст ҳолатда шу куни соат 22-30 ларда Қарши шаҳрида жойлашган "Яшил бозор" супермаркети ёнида бир-бирларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, бақириб, ён атрофдаги фуқароларни тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро уруш-жанжал қилган вақтида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ патрул-пост хизмати ходимлари хизмат тақсимотига асосан Қарши шаҳар "Пахтазор-1" маҳалласи ҳудуди бўйлаб хизматга бириктирилган ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари Б.Расулов, Ф.Рўзиқулов ва Д.Нурматовлар уларнинг ёнига қелиб, ўрталарида келиб чиққан жанжални тўхтатиб, жамоат тартибини сақлаш ва уларнинг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида Қарши шаҳар ИИО ФМБ биносига боришни таклиф қилганида, уларни турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан бўйин қисмидан бўғиб, ерга йиқитиб, уларга турли даражада тан жароҳати етказиб, ўзини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 219-моддасй 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А, Н.А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!