Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-ука тупроқ остида қолди

Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-ука тупроқ остида қолди

17 февраль куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган «Карвон» савдо мажмуаси ҳудудида ҳожатхона учун чуқур қазиётиб, тупроқ остида қолиб кетган ака-укалар қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 3 нафар ака-укаларнинг ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган.

Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 йилда туғилган фуқаро А.И.ни қутқариб олган. Тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро 1984 йилда туғилган А.И. эса ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!