Қашқадарёда ҳайдовчи 2 нафар қизни уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

Қашқадарёда ҳайдовчи 2 нафар қизни уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

19 март куни соат 15:20 ларда, Қарши шаҳрида Samsung савдо маркази рўпарасида, «Cobalt» ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ларни уриб юборади.

У биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Пиёдалар Б.Д. ва М.Б.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб ҳайдовчи аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!