Қашқадарёда фермерни қайнукаси автомобиль насоси билан ўлдирди

Қашқадарёда фермерни қайнукаси автомобиль насоси билан ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фермер ўзининг қайнукаси томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фермер қайнукаси Фурқатни оғзаки келишув асосида ёлланма ишчи сифатида жалб қилиб, даласига ғалла эккан ва унинг меҳнатидан фойдаланган. Ғалла пишиб етилгач, давлатга белгиланган режа топширилган.

Бироқ режадан ортиқча ғалла чиқмагани сабабли фермер хўжалиги ғалласиз қолади. Келишувга кўра, ғалла олиши керак бўлган қайнука ҳам ғалласиз қолгач, фермер поччасидан сомон сўраган. Почча эса сомон беришни ҳам рад қилган.

Бундан ғазабланган қайнука олдинги келишмовчилик ва меҳнати учун сомон беришни рад этган поччасини автомобиль насоси билан уриб ўлдирган.

Жиноят таҳлил этилганида улар орасида бир неча йиллардан бери келишмовчилик бўлгани, уларнинг олдин ҳам жанжаллашгани ҳақида маълумот келтиилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!