Қашқадарёда эҳтиётсизлик оқибатида трактор портлаб кетди

Қашқадарёда эҳтиётсизлик оқибатида трактор портлаб кетди

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 07.50ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи 25 ёшли А.Э. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактор портлаб кетди.

Воқеа трактор бакига елим идишда бўлган дизель ёқилғисини қуяётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида юз берган ва ёнғин келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда тракторнинг ёқилғи баки ва кабина қисми ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида А.Э. куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!