Қашқадарёда бош гинекологнинг жинояти фош бўлди

Қашқадарёда бош гинекологнинг жинояти фош бўлди

Қашқадарё вилояти перинатал маркази бўлим бошлиғи Ж.Э. таъмагирликка қўл урди.

Маълум бўлишича, вилоят перинатал марказида гинекология бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ж.Э. Қарши шаҳридаги “Қарлиқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро, уй бекаси Р.Д.да гинекологик жарроҳлик амалиётини ўтказади. Шундан сўнг айни шу “хизмати” учун ундан 2 000 000 сўм пул талаб қилади.  

Қарши шаҳар ИИОФМБ тезкор ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари вакилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шифокор фуқародан 1 500 000 сўм миқдоридаги пулни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Манба: postda.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!