Қашқадарёда аёл ухлаб ётган эрининг бошига темир билан урди

Қашқадарёда аёл ухлаб ётган эрининг бошига темир билан урди

Қашқадарё вилояти Косон туманида аёл эрининг бошига темир билан уриб, ўта оғир тан жароҳати етказди. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, тумандаги "Яккасарой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.П. шаръий никоҳ асосида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.Х. га уйининг ёнидаги ер майдонига экилган тарвуз ва маккажўхори даласини қўриқлашни буюрса-да, далага тез-тез чорва моллари кириб, далани пайҳон қилаётганини рўкач қилиб, аёлни далага қарамаганликда айблаб келган.

Ҳолат содир бўлган куни эри уйда соғлигини тиклаш учун даволанаётган бўлишига қарамасдан яна шаръий никоҳ асосидаги турмуш ўртоғи Р.Х.ни турли рўзғор ишларини бажармаганликда айблаб, оғзаки уришган. Оқибатда тоқати тоқ бўлган хотин Р.Х. шаърий никоҳ асосидаги эри Б.П. уйда ухлаб ётганидан фойдаланиб, тумтоқ темир жисм билан унинг бошига уриб, ўта оғир тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!