Қашқадарёда алиментдан салкам 30 млн сўм қарзи бўлган ота 12 суткага қамалди

Қашқадарёда алиментдан салкам 30 млн сўм қарзи бўлган ота 12 суткага қамалди

 

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, алиментдан 29 миллион 735 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган ота 12 суткага қамалди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Гулноза Дилмуродова хабар берди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Уймовут» маҳалласида яшовчи С.М. фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2016 йил 23 июндаги қарорига асосан икки нафар фарзанди учун алимент тўлаб боришга масъул этиб белгиланган. Бироқ ота алимент тўлашдан бош тортиб юргани сабаб айни кунга қадар отанинг мавжуд қарздорлиги 29 миллион 735 минг сўмга етган. Бу пулни тўлашдан яна бош тортган оила бошига судда 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, «Бўстон» маҳалласида яшовчи қарздор А.З.га ҳам бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши юклатилган. Бундан бўйин товлаб юрган отанинг қарзи йиғилиб, 14 миллион 658 минг сўмни ташкил этган.

«Шу куни алиментдан бўйин товлаб юрган жами 7 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, қамоқ жазоси тайинланди», — дейди Гулноза Дилмуродова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!