Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган — манба

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган — манба

Қашқадарё мактабларида ишлайдиган 855 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган.

Шу билан бирга, COVID-19 учун учун тестлар 75 427 мактаб ходимидан атиги 32 минг 261 нафар ўқитувчидан олинган. Шунинг учун кеча вилоят мактабларининг атиги 10 фоизигина анъанавий форматда ишлашга муваффақ бўлишди. Ушбу маълумотни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Aбдуғани Ҳимматов тасдиқлади.

Манбага кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу борада сукут сақламоқда, вақти-вақти билан 3-4 янги юқтириш ҳолатларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасига "ташлаб" қўйди. Шу билан бирга, фақат 14 сентябрь куни 41 қашқадарёлик ўқитувчида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ушбу рақам вилоят аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги марказининг матбуот котиби Баҳриддин Эсонов томонидан келтирилган бўлиб, у юқтирганлар ҳақида умумий маълумот бера олмаслигини таъкидлади, чунки бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасига зиддир.

Маълумот учун, айни дамда ушбу ҳақда расмий маълумот берилгани йўқ. Мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!