Қашқадарёда 59 ёшли ногирон ЙҲХБ ходимлари томонидан калтакланганидан шикоят қилди

Қашқадарёда 59 ёшли ногирон ЙҲХБ ходимлари томонидан калтакланганидан шикоят қилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 59 ёшли иккинчи гуруҳ ногирони Олим Мустафаев ЙҲХБ ходимлари томонидан калтакланиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда ca-news.uz.

5 март куни юз берган воқеадан сўнг Косон туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган бемор Олим Мустафоев воқеа тўғрисида шундай дейди:

- Бозордан қайтаётган эдим, ўрта чизиқда кетаётгандим ва чапга бурилишим керак эди. Орқадан ЙҲХБ ходимлари сиренани чалиб келиб қолди ва менга бурилишимга имкон бермади. Мен бурилиб, машинадан тушдим. Менинг уйим йўл бўйида жойлашган. Машинани ўчириб, пастга тушдим. Эсимда қолгани, машинадан тушишим билан орқадан етиб келган ЙҲХБ ходимлари мени ўраб олишди ва дубинка билан мени ура кетишди. Кейин мени туман милиция бўлимига олиб боришди. У ерда ҳам калтаклашди. Бошлиққа буни мен бўйсунмаганим ва машинани тўхтатмаганим сабаб дея тушунтиришди. Калтаклардан кейин мен ҳушимни йўқотдим. Кейин билсам, мени касалхонага олиб келишибди. Хозир травматология бўлимидаман.

Косонсой туман марказий шифохона врачи Фарҳод Турсунов маълум қилишича, Олим Мустафоев шифохонага 5 март куни келтирилган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар унинг ҳолатини яхши деб ҳисоблашмоқда.

- Биз томография текширувларини ўтказамиз. У калтакланганми ёки йўқми менга номаълум. Биз калтакланиш фактларини аниқламаймиз. Беморнинг ўзи таъкидлашича, уни калтаклашган. Ҳужжатларда беморнинг сўзлари барчаси қайд этилган. Лекин унинг танасида жароҳат излари бор, шунинг учун биз томографи текширувларини белгиладик, ундан сўнг барчаси ойдинлашади. Унда мия чайқалиши аломатлари бор, - дейди врач.

Олим Мустафоевнинг фарзандлари оталарининг милиция ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан туман прокуратурасига шикоят қилган.

Мустафоевнинг айтишича, шундан сўнг унинг олдига туман прокуратураси ходими келган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида 46 ёшли бухоролик Рустам Мавлонов милиция ходимлари калтаклаганидан сўнг шифохонага тушгани тўғрисида маълум қилган эди.

2018 йилнинг ёзида Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 24 ёшли ҳомиладор аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан калтакланганидан сўнг боласидан ажралгани тўғрисида хабар берган эди.

ca-news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!