Қашқадарёда 38 ёшли аёл ўз онасини сўйиб ташламоқчи бўлди

Қашқадарёда 38 ёшли аёл ўз онасини сўйиб ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 4 август куни Қашқадарё вилояти Касби тумани Боғариқ маҳалласида 38 ёшли аёл ўз онасини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар бермоқда.

Аниқланишича, туманнинг Боғариқ маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган А.Х. 1954 йилда туғилган онаси И.Б. билан тортишиб, онасининг бўйин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг, она Касби тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

"Nasafnews" тўплаган маълумотга кўра, ўз онасига ҳужум қилган 38 ёшли аёл асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ҳисобда турган. Воқеа содир бўлишидан аввалроқ шифохонада даволаниб чиққан. Қўшимча қилинишича, ҳозирда аёл яна мажбурий тартибда асаб-руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!