Қашқадарёда 3 нафар шахс пневматик тўппонча, электрошокер ва чопқи билан қуролланиб босқинчилик содир этишди

Қашқадарёда 3 нафар шахс пневматик тўппонча, электрошокер ва чопқи билан қуролланиб босқинчилик содир этишди

Қашқадарё вилояти. 2021 йил 25 декабрь куни соат 16:30 ларда Чироқчи тумани “Қарши-Самарқанд” автомобиль йўли четида 27 ёшли У.Л.,нинг бошқарувида бўлган “MATIZ” русумли автомашинасида таниши билан гаплашиб ўтирганида уларнинг ёнига “NEXIA-2” русумли автомашина келиб тўхтаб, ушбу автомашинадан уч нафар номаълум шахслар тушиб келиб, “ёрдам керак эмасми, сизни бир минутга мумкинми, гапимиз бор” деб, уни ўзларининг автомашинасига миндириб, сўнг уни “пистолет”, “электрошокер” қурилмаси ва чопқи пичоғи билан қўрқитиб, ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унинг ёнида бўлган 1.820.000 сўм, 701 АҚШ доллари пулларини, бир дона нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung A22”, бир дона 700.000 “iPhone 5s” русумли телефонларини, автомашинасига ўрнатилган бир дона нархи 100 АҚШ доллари бўлган Т99 русумли видеорегистраторини, бир дона нархи 70.000 сўмлик 8Гб флешкасини ва икки дона нархи 10.000 сўмлик ўт олдиргич (зажигалка)ни тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли Ж.Э., 21 ёшли Р.О. ва 24 ёшли А.С., лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан бир дона пневматик тўппонча (ўқлари ва газ балончалари билан), бир дона электрошокер қурилмаси, бир дона Т99 русумли видеорегистратор, бир дона “Samsung A22” ва бир дона “iPhone 5s” русумли телефон аппаратлари, 1.196.000 сўм пуллар, бир дона рюкзак сумка ҳамда бир жуфт қўлқоп ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Э., Р.О., ва А.С.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!