Қашқадарёда 21 ёшли йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Қашқадарёда 21 ёшли йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 25 май куни соат 01.00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Оқтош маҳалласидан ўтувчи “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўрайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!