Қашқадарёда 21 дона афсонавий тарихий тангалар топилди

Қашқадарёда 21 дона афсонавий тарихий тангалар топилди

Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондидан 21 дона Нахшаб тангалари ўрин олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, топилган мазкур тангалар эрамизнинг IV-VI асрларига тааллуқли бўлиб, Жанубий Суғд тангалари ҳисобланади.

Тангалар бир хил номиналда бўлиб, аверс ва реверс қисмларида ўз даврига хос бўлган тасвирлар туширилган. Жумладан, тангаларнинг аверс қисмида Нахшаб ҳокимининг чапга қараб турган тасвири берилган. Унинг юзи анча чўзиқ, бу эса эфталитлар қиёфасига мансуб ҳукмдор деб хулоса чиқаришга асос бўлди. Бу ҳукмдорнинг соч турмаги бутун Суғд тангалари учун хос бўлмаган кўринишда: ҳукмдор сочлари йирик, тўғри кокиллардан иборат пешона гажаги бор.

Тангаларнинг реверс қисмида ўша давр Жанубий Суғд сиёсатида катта аҳамиятга эга бўлган мифологик тасвир – герб шаклида акс эттирилган.
Яъни соч турмакли ҳукмдор орқа оёқларида турган шерга калта қилич санчмоқда. Ҳайвон думи юқорига қайрилган, у ҳукмдор қўлидаги калта қилични олд оёқлари билан уриб туширмоқчи бўлиб турибди.

Эҳтимол, зулмат ва ибтидоий бош-бошдоқликни акс эттирувчи яқин Шарқлик Мардук билан Тиаматанинг яккама-якка олишуви манзараси акс этган, хусусан қаҳрамон подшоҳнинг афсонавий маҳлуқ устидан ғолиб келиши тангаларда ўз аксини топган. У ҳукмдорнинг Нахшабда IV-VI асрларда сиёсий, диний ҳокимиятга эга бўлиш ҳуқуқининг қонунийлигини ифода этган, дейилади хабарда.

Manba: nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!