Қашқадарёда 16 яшар боланинг ўзини осган жасади топилди

Қашқадарёда 16 яшар боланинг ўзини осган жасади топилди

2018 йил 17 сентябрь куни соат 22:00да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани, “Алайкуйлак” МФЙ, Алайкуйлак қишлоғида яшаган вояга етмаган Ҳ.Я. яшаш хонадонидаги ошхонасининг болорига электр симидан сиртмоқ ясаб ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, воқеа жойида вафот этган.

Бу ҳақда Бош прокуратурадаги манба хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Олиб борилган терговга қадар текширишда марҳум Ҳ.Я.нинг ота-онаси 2006 йилда ажрашганлиги, онаси Х., опаси М. ва момоси М.лар билан бирга яшашлиги, онаси Ҳ. 2018 йил апрель ойида ишлаш учун Россия Федерацияга кетганлиги аниқланди.

Баъзи ахборот манбаларида тарқалган маълумотларга кўра, марҳум ўқувчи яшаган маҳаллада ўзини осиш воқеаси кейинги саккиз йилда уч марта содир бўлган.

Ҳозирда ўқувчининг ўзини осиш сабаблари ўрганилмоқда.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!