Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Косон тумани прокуратураси ижтимоий тармоқларда “Бир неча киши зўрлангани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради” сарвлаҳа остида чоп этилган мақола юзасидан терговга қадар текширув ўтказган.

Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан 2020 йил 09 январь куни 00:30 ларда вояга етмаган С.Б.нинг 21 ҳафталик ҳомиласи тушганлиги ҳақида маълум қилинган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган С.Б ўз тушунтиришида 2019 йил 09 сентябрь куни “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндириб, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан ҳеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари Косон тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!