Қашқадарёда 14 ёшли беморнинг отаси ва опаси ҳам коронавирусга чалинган

Қашқадарёда 14 ёшли беморнинг отаси ва опаси ҳам коронавирусга чалинган

Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 3 нафарга етди. Улардан бири - вилоятда дастлабки аниқланган 14 ёшли беморнинг 36 ёшли отаси ва иккинчиси – унинг 16 ёшли опасидир.

Беморнинг отаси Тошкент шаҳрида яшаган  турмуш ўртоғининг акаси, коронавирус инфекцияси туфайли 28 март куни вафот этган бемор билан яқин мулоқотда бўлган. Беморнинг опаси эса укаси билан мулоқот орқали мазкур инфекцияни юқтириб олган.
Айни пайтда мазкур 3 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси ва улар яшаган ҳудуд карантинга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!