Қашқадарёда 1 млрд сўмлик дори воситалари талон-торож қилинди

Қашқадарёда 1 млрд сўмлик дори воситалари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Х. “J” хусусий корхонасининг омборхона мудири вазифасида ишлаган даврида ўзининг моддий  жавобгарлигида бўлган жами 1 млрд сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, корхонанинг жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!