Қашқадарё – қадимий ва табаррук замин, мард, бағрикенг ва ғурури баланд инсонлар юрти– Шавкат Мирзиёев

Қашқадарё – қадимий ва табаррук замин, мард, бағрикенг ва ғурури баланд инсонлар юрти– Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
–Қашқадарё – қадимий ва табаррук замин, мард ва бағрикенг, меҳнаткаш ва лафзи ҳалол, ғурури баланд инсонлар юртидир. Бу воҳа ўзининг ноёб табиий бойликлари, улкан саноат салоҳияти билан юртимизнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётгани эл-юртимизга яхши маълум.

2700 йиллик тарихга эга Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарлари билан бутун халқимиз фахрланади. Ўрта асрларда Насаф, яъни бугунги Қарши Ислом цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшгани учун “Мадина” деган олий мақомга сазовор бўлган.

Бундай юксак мақомга Ислом оламида фақат 8 та шаҳар лойиқ кўрилган.“Илм ва дин қуббаси” номини олган Шаҳрисабздаги Оқсарой, Дорус-саодат, Дорут-тиловат каби меъморий обидалар, Темурийлар Ренессанси даврининг буюк намуналари сифатида беқиёс аҳамиятга эга.

Испания Қироллигидан Амир Темур бобомиз ҳузурига элчи бўлиб келган Клавихонинг: “Парижнинг энг нозик дидли зодагонлари ҳам Оқсаройни кўрганида ҳайратдан лол қолар эди”, деган сўзлари ҳам фикримизни тасдиқлайди,– деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!