Қарздорлик эвазига “SPARK” автомашинаси хатланди

Қарздорлик эвазига “SPARK” автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 7-сонли нотариал идорасининг қарздор С.М.дан ундирувчи “CLEVER MIKROKREDIT TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 23 115 540 сўм қарз ундириш ва ундирувни “SPARK” русумли автомашинага қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Жорий йилнинг 16 апрель куни қарздордан 5 000 000 сўм пул маблағлари ундирилиб, жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан қолган пул маблағлари кредит ташкилотига ўтказилмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “SPARK” русумли автомашина жорий йилнинг 19 июнь куни хатланиб, жарима майдонига тортиб қўйилган.

Ҳозирда хатланган автотранспорт воситаси реализация қилиниб, кредит қарзи учун йўналтириш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!