Қарздорлик бартараф этилди

Қарздорлик бартараф этилди

Кармана туманлараро иқтисодий судининг 04.03.2019 йилда республикадаги кўзга кўринган ташкилотлардан ҳисобланган Навоий Кон Металлургия Комбинати фойдасига қарор қабул қилиши натижасида МИБ Навоий шаҳар бўлимига Навоий вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасидан 1 млрд. 238 млн. 003 минг. 662 сўм миқдоридаги қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақа килиб тушади.

Келиб тушган ижро варақаларнинг белгиланган муддатларда ва тўлиқ ижро қилиниши устидан назоратни тўғри йўлга қўйган бўлим давлат ижрочилари мазкур пулларни ундирувчининг фойдасига ундириб бериш мақсадида ижро ҳаракатларини белгилаб олишади. Белгиланган ижро ҳаракатлари самарали олиб борилиши натижасида қарз суммаси ундирилди ва ундирувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!