Қарздор корхонанинг юк машиналари сотувга қўйилди

Қарздор корхонанинг юк машиналари сотувга қўйилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 02.03.2018 йилги ижро варақасига асосан қарздор “Gidromaxsus Trans Servis” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Туронбанк” фойдасига 2.248.577.301 сўм қарз ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган қарздор корхонага тегишли 9 та “Howo” русумли юк машинасига қаратиш белгиланган.  

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаши учун Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ундирувчи АТБ “Туронбанк” томонидан Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек тумани бўлимига тақдим этилган маълумотга асосан, юқоридаги қарздорликнинг 1.759.563.345 сўми қарздор томонидан ихтиёрий тўланганлиги маълум қилинган.

Бироқ, қарздор корхона томонидан ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таьминланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат рақами 01/541KDA ҳамда давлат рақами 01/542KDA бўлган автотранспорт воситалари онлайн электрон аукцион савдоларига давлат ижрочисининг 09.04.2019 йилдаги қарорига асосан қўйилиб, сотувга чиқарилган.

Бу билан АТБ “Туронбанк” фойдасига 489.013.956 сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилган. Бундан ташқари, қарздордан  44.971.546 сўм ижро йиғими ундирилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!