Қарздор фуқаро Зангиота туманидан топилди

Қарздор фуқаро Зангиота туманидан топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 23.01.2014 йилдаги қарздор А.Д. дан ундирувчи М.Р. нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувига 27.01.2014 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздор алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, унинг яшаш хонадони яъни Янгиер шаҳар, Баҳор кўчаси, 9А-уй, 4-хонадон МФЙ вакиллари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қарздорга тегишли бўлган мол-мулклари йўқлиги ва яшамаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Шу сабабли, қарздорга нисбатан 07.07.2020 йилда қидирув эълон қилинган. Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида, қарздор А.Д. Тошкент вилояти, Зангиота туманидан топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

Шавкатжон Саркаев,

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси
қидирув шўъбаси инспектори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!