Қаршидаги қаллоблик: бетон устунларга 6 қатор ўрнига 5 қатор арматура қўйилган экан

Қаршидаги қаллоблик: бетон устунларга 6 қатор ўрнига 5 қатор арматура қўйилган экан

Ишлаб чиқарувчи билан шартнома имзолаш пайтида бетон устунларга 14-А ҳажмдаги 6 қатор арматуралар қўйишга келишилган. Бироқ бир қатор арматура ишлаб чиқарувчи фойдасига қолдирилган. Оқибатда...

Қарши шаҳри Кунчиқар МФЙ, Ҳуснобод кўчаси, 65-уй, 17-хонадонда яшовчи фуқаро Дилшод Ҳожиев Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. 

Унга кўра, истеъмолчи шаҳарда жойлашган “ARAB QOVCHIN IQBOLI” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига қурилишда фойдаланиш учун жами 28 480 000 сўм эвазига 46 дона бетон устунлар тайёрлаб беришини буюртма қилган. Тайёр бўлган қурилиш маҳсулотларини истеъмолчи уй томига ўрнатган. Аммо, орадан бироз вақт ўтгач бетон устунларнинг 7 тасида сифатсизлиги сабабли ёриқлар ҳосил бўлган. Ундан ташқари ишлаб чиқарувчи билан шартнома имзолаш пайтида бетон устунларга 14-А ҳажмдаги 6 қатор арматуралар қўйишга келишилган.

Мазкур мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилганда, бетон устунларнинг 16 донасига 6 қатор ўрнига 5 қатор арматура фойдаланилгани, шу сабабли унда ёриқлар ҳосил бўлганлиги аниқланди. “ARAB QOVCHIN IQBOLI” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан фуқаро Д.Ҳожиевга сотилган 16 дона (10 400 000 сўмлик) том ёпма бетон устуни сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди. Шунингдек, қонун талабларидан келиб чиқиб, сифатсиз маҳсулотни алмаштириш учун транспорт харажатлари ҳам ишлаб чиқарувчи томонидан қоплаб берилди.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!