Қаршида фожиа: ҳайдовчининг шошқалоқлиги туфайли бир инсон ҳаётдан кўз юмди (ВИДЕО)

Қаршида фожиа: ҳайдовчининг шошқалоқлиги туфайли бир инсон ҳаётдан кўз юмди (ВИДЕО)

Кеча, 18 сентябрь куни Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги «пешеход»дан ўтаётган ака-укалардан бирини «Gentra» уриб юборган. Йигит шифохонада олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Бу ҳақда вафот этган йигитнинг укаси «MILITSIYA UZB»га маълум қилди.

«Кўз ўнгимда акамни катта тезликда келаётган машина уриб юборди. У 10-12 метрга учиб кетди. Йўлда қон излари ҳозир ҳам турибди. Ҳайдовчи ёш йигит экан. Унга тегишли чора кўрилишини истайман», дейди вафот этган йигитнинг укаси.

Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда автофалокатларнинг аксарияти ҳайдовчиларнинг шошқалоқлиги, ўқувсизлиги ва эътиборсизлиги туфайли юз бермоқда. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олсам бўлди, қолганини машина ҳайдаш баробарида ўрганиб олавераман, дейдиганлар ҳам афсуски йўқ эмас. Бундайларнинг касрига эса йўловчилар қолиб кетади ва юқоридаги каби аянчли ҳолатлар содир бўлаверади. Шунинг учун ҳайдовчилардан ҳушёрлик ва бошқалар ҳамда ўзларининг ҳаётларига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!